10:08 / 04.09.2017
5001

Ғазалкентда талончи қўлга олинди

Бўстонлиқ тумани Ғазалкент шаҳрида яшовчи 1978 йилда туғилган Н.Х. 19 август куни соат 19.00 ларда, Ғазалкент шаҳри Мискин кўчасида кетаётган вақтида номаълум шахс уни қўлидаги нархи тахминан 175.000 сўм бўлган 1 дона “Самсунг” русумли уяли алоқа телефони ва 25.000 сўм пулларини тортиб олиб кетади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ хабар берган.

Олиб борилган тезкор чора тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё туманида яшовчи 1987 йилда туғилган Қ.Б. содир этганлиги аниқланиб, ушланди. 

Ушбу ҳолат юзасидан унга нисбатан талончилик жиноятини содир этганлиги учун жиноят иши қўзғатилди. Терговни ИИБ олиб бормокда.

Top