11:38 / 04.09.2017
3830

Тайвань бош вазири истеъфога чиқиш учун ариза берди

Фото: Reuters/Tyrone Siu

Тайвань ҳукумати бош вазири Линь Цюань истеъфога чиқиш учун ариза берди, деб хабар қилмоқда Рейтер агентлиги ҳукумат вакилига асосан.

Агентликнинг таъкидлашича, бу анчадан бери кутилган воқеа бўлиб, Тайвань маъмурияти раҳбари Цай Инвэнни жамоатчилик қўллаб-қувватламаётгани билан боғлиқ.

ХХР марказий ҳукумати ва орол вилоят ўртасидаги расмий муносабатлар 1949 йилда тўхтаган. Бу Гоминьданнинг Чан Кайши бошчилигидаги кучлари Хитой коммунистик партияси билан фуқаролик урушда мағлуб бўлгач, Тайванга ўтиб кетгани сабабли рўй берган. Тайвань ва Хитой ўртасидаги норасмий алоқалар 1980-йиллар охирида тикланди. 1990-йиллар бошидан эса томонлар ноҳукумат ташкилотлар орқали алоқага кириша бошлаган.

Top