10:02 / 05.09.2017
4083

8,5 минг долларлик тилла буюмларни алдов йўли билан эгаллаб олган аёл фош этилди

2017 йилнинг февраль ойида, номаълум шахс, ўзганинг мулкини алдов ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, Чилонзор тумани, 16-мавзе ҳудудида, фуқаро У.Д.Б.нинг ишончига кириб, сотиб бериш баҳонасида унга тегишли бўлган жами баҳоси 8.500 АҚШ долларига тенг заргарлик тилла буюмларини алдов йўли билан эгаллаб олган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан, Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик, яъни ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тергов-тезкор тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни С.Э.З. содир этганликлари аниқланган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. 

Top