14:55 / 05.09.2017
33949

Мирзиёевга Қирғизистонга ташрифда кимлар ҳамроҳлик қилмоқда?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев таклифига биноан 5 сентябрь куни давлат ташрифи билан Бишкек шаҳрига келди.

Қирғизистон маҳаллий нашрларининг хабар беришича, Ўзбекистон делегациясидан қуйидаги шахслар ўрин олган:

1. Хайриддин Султонов – президентнинг давлат маслаҳатчиси
2. Содиқ Сафоев – Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари
3. Очилбой Раматов – бош вазир ўринбосари, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси
4. Абдулазиз Комилов – ташқи ишлар вазири
5. Элёр Ғаниев – ташқи савдо вазири
6. Комил Рашидов – Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчиси
7. Зелимхон Ҳайдаров – президент Девони ишлари бошқарувчиси 
8. Алишер Пайғамов – президент Девони Ижро сектори мудири
9. Абдураҳим Мўминов – президент Хавфсизлик хизмат бошлиғи в.б.
10. Владимир Норов – президент ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар Институти директори 
11. Раҳмонбек Усмонов – Тошкент шаҳри ҳокими
12. Шуҳратбек Абдураҳмонов – Андижон вилояти ҳокими 
13. Хайрулло Бозоров – Наманган вилояти ҳокими 
14. Шуҳрат Ғаниев – Фарғона вилояти ҳокими
15. Улуғбек Рўзуқулов – «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК бош директори
16. Илҳом Неъматов – ТИВнинг алоҳида топшириқлар бўйича элчиси 
17. Адҳам Икромов – Савдо-саноат палатаси раиси 
18. Тўлқин Абдуллаев - Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича Давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари
19. Носирбек Усмонбеков – Миллий хавфсизлик хизматининг чегара қўшинлари қўмондони биринчи ўринбосари 
20. Дилмурод Раҳматуллаев – Андижон шаҳри ҳокими.

Бундан ташқари, делегацияга давлат идоралари, хавфсизлик хизмати ходимлари, шифокор ва ошпаз кирган.

Қирғизистон делегациясидан эса икки давлат президентларининг кенгайтирилган таркибдаги учрашувида мамлакат ташқи ишлар вазири, Ўзбекистондаги элчи, бош вазир ўринбосари, президент маслаҳатчиси, транспорт ва йўллар вазири, иқтисодиёт вазири, Қирғизистон ҳукуматининг чегара масалалари бўйича махсус вакили, Бишкек шаҳри ҳокими, Ўш шаҳри ҳокими, «Миллий энергетик ҳолдинг компания» бошқаруви раиси, стратегик тадқиқотлар миллий институти директори, мамлакат савдо-саноат палатаси президенти каби шахслар ўрин олган.

Top