09:16 / 06.09.2017
8846

БМТ бош котиби Корея яриморолидаги ҳарбий ҳаракатларнинг “даҳшатли” оқибатларидан огоҳлантирди

Фото: Reuters

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Корея яриморолидаги вазиятга изоҳ берди. Жумладан, у барча манфаатдор томонларни мулоқотга интилишга ва Шимолий Корея ракета-ядро дастури билан боғлиқ муаммоларни сиёсий йўл билан ҳал қилишга чақирди.

Гутерришнинг фикрича, Корея яриморолидаги ҳарбий ҳаракатлар “кутилмаган” ва “даҳшатли” оқибатларга олиб келиши мумкин. Шу билан бирга у Корея инқирозини тинчлик билан ҳал қилишга қаратилган барча саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

Гутерриш БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзоларининг Пхеньяннинг янги ядро синови хусусида фикрлари якдиллигини қайд қилиб ўтди. “Бу якдиллик кескинликни камайтириш, ишончни мустаҳкамлаш ва низонинг кенгайиши олдини олишга қаратилган дипломатик саъй-ҳаракатларга имконият яратади”, деб айтган Гуттериш.

Top