08:37 / 06.09.2017
4709

Франция собиқ давлат котиби ҳужум туфайли сиёсатдан кетишга қарор қилди

Фото: AFP

Франция собиқ давлат котиби Жан-Винсен Пласэ Парижга ўзига ҳужум уюштирилгани сабабли сиёсатдан кетишга қарор қилди. Бу ҳақда BFMTV телеканали Пласэнинг баёнотига асосан хабар тарқатган.

«Менга сиёсат жуда ёқади, бироқ бу тажовузкорлик сабаб у билан шуғулланишни тўхтатиш ҳақида ўйламоқдаман», - деди у.

Пласэ Франция собиқ президенти Франсуа Олланднинг маъмуриятида давлат ислоҳотлари масалалари бўйича давлат котиби лавозимини эгаллаган. Айни дамда у Эсон департаментидан сенатор бўлиб турибди.

Аввалроқ Франциянинг амалдаги раҳбари Эммануэль Макрон европаликларга миллатчилар бўйича чақириқ билан чиққанди.

Top