16:00 / 06.09.2017
139772

«Тўсиб ушлаш» режаси: Тошкентда милицияни ўт очишга мажбур қилган шахс қидирилмоқда

2017 йил 4 сентябрь куни тахминан соат 13:30 ларда Учтепа тумани ҳудудида «Спарк» олиб қочиб, кейинги куни ИИБ ходимларини ўт очишга мажбур қилган гумондор қидирилмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Улуғбек Турсуновнинг Тошкент шаҳар ИИББ ППХ, ЙҲХБ, ҚБ, Метрополитен қўриқлаш бўлими, ХПБ, ЖҚБ, ТҚБ, барча туман ИИБ ва 70 та ШИИБ бошлиқларига йўллаган ўта муҳим хабарномасида гумондорнинг шахси ҳақида маълумот билан бирга сурати илова қилинган.

Унга кўра, шаҳарда шов-шувга айланган ҳодиса бош сабабчиси — 1983 йилда туғилган, Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманида яшовчи Санжарбек Искандаров бўлиб чиққан. У 5 сентябрь куни Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида ИИБ ходимларига бўйсунмасдан, йўлидаги автомобилларга зарар етказган ҳолда қочиб кетганди. Милиция ходимлари уни тўхтатиш учун бир неча марта ўқ узишган.

Видео: Тошкентда ўғирланган автомобиль ўққа тутилди

Барчадан фотосуратдаги ўхшаш шахслар аниқланган тақдирда зудлик билан ички ишлар идораларига олиб бориб, бу ҳақда навбатчилик қисмига хабар бериши сўралади. Шунингдек, 102, 233 49-46, 233 71-47, 232 05-62 телефон рақамлари орқали ахборот бериши мумкин.

Top