11:12 / 06.09.2017
11519

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида қатор муҳим ҳужжатлар имзоланди

Фото: АКИpress

Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентлари Шавкат Мирзиёев ҳамда Алмазбек Атамбоев музокаралар якунида қатор ҳужжатларни имзолашди.

Хусусан, президентлар Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасида Қўшма баёнот ва Ўзбекистон – Қирғизистон давлат чегараси тўғрисида шартномани имзоладилар. 

Бундан ташқари, Андижон ва Ўш, Тошкент ва Бишкек шаҳарлари ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик тўғрисида, 

икки давлат Савдо-саноат палаталари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида, 

Солиқ қонунчилигига риоя қилиш масалалари бўйича ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисида, 

Минтақалараро ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро, илмий-техникавий ҳамкорлик, Олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битимлар, 

Чегарадош минтақалар ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш бўйича 2017-2019 йилларга мўлжалланган қўшма тадбирлар режаси, 

Парламентлараро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум ва бошқа муҳим ҳужжатлар имзоланди. 

Top