17:20 / 07.09.2017
4680

Греция август ойида қочқинларни қабул қилиш бўйича рекорд натижани қайд этди

Фото: Anadolu

Эгей денгизи бўйлаб грек оролларига етиб келаётган ноқонуний муҳожирлар сони 2016 йилнинг мартидан (Туркия ва ЕИ ўртасида қочқинларга доир келишув имзоланган вақтдан) буён рекорд кўрсаткичга етди. "Анадолу" шу ҳақида хабар берди. 

БМТнинг қочқинлар масаласи бўйича Олий комиссарият  бошқармасининг маълум қилишича, август ойида грек оролларига Эгей денгизи орқали 3695 ноқонуний муҳожир ўтган, бу эса июль ойи кўрсаткичларидан (2249 киши) 64 фоизга кўп.

Грек оролларига ўтувчи ноқонуний мигрантлар оқими сентябрнинг илк кунларида ҳам тўхтамади. Беш кун ичида у ерга ўтувчи мигрантлар сони 890 кишини ташкил қилган. 

Анқара ва Брюссель ўртасида миграцион келишув имзоланганидан кейин Грецияга келувчи мигрантлар сони 97 фоизга қисқарган. Лесбос, Хиос, Кос ва Лерос оролларида ҳануз 14 минг мигрант бор.

Top