09:20 / 07.09.2017
13101

Меҳмон қиз уй эгасини тунаб кетди

Бекобод шаҳрида жорий йилнинг 17 август куни шаҳар ИИБга Бекобод шаҳрида яшовчи, нафақахўр, 1954 йилда туғилган Л.С. ариза билан мурожаат қилиб, 17 август куни соат 15.30 ларда таниши, Бекобод шаҳрида яшовчи 1991 йилда туғилган М.Ш. унинг уйига келиб,  меҳмонхонасидаги шкафи устида турган нархи тахминан 1.200.000 сўм бўлган «htc» русумли уяли телефонини ўғирлаганлигини маълум қилган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ хабар берди.

М.Ш. ушланиб, ушбу ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Ашёвий далил сифатида «htc» русумли уяли телефони олинди. 

Терговни ИИБ олиб бормоқда.

Top