20:59 / 07.09.2017
8839

Олий Лига. «Нефтчи» яна мағлуб бўлиб, лигани тарк этиш хавфи остида қолди

Бугун, 7 сентябрь куни Олий Лигада 20-тур ўйинларига старт берилди. Фарғонада «Нефтчи» «Бухоро»ни қабул қилди. Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда меҳмонлар гол уриб, ғалабага эришди.

Владимир Баенко 39-дақиқада ҳисобни очганди, 69-дақиқада Музаффар Музаффаров мезбонларнинг жавоб голини урди.

Аммо қўшимча дақиқалар ўтиб бораётган вақтда Азамат Алланиёзов «Бухоро»га ғалаба келтирувчи голни урди.

Бу натижадан кейин «Бухоро» очколари сонини 36тага етказиб, турнир жадвалининг иккинчи поғонасига мустаҳкам жойлашди. «Нефтчи» эса навбатдаги мағлубиятдан кейин 13 очкоси билан турнир жадвалининг қуйи қисмида қолмоқда. 15-ўриндаги жамоа «Обод» билан бирга бу мавсум якунида лигани тарк этишга асосий даъвогар бўлиб турибди. Вадим Абрамов шогирдлари 14-ўриндаги «Шўртан»дан битта ўйин кўп ўтказган ҳолда 6 очко ортда бормоқда.

Олий Лига
20-тур
«Нефтчи»
(Фарғона) – «Бухоро» (Бухоро) 1:2 
Голлар: Владимир Баенко 39, - 0:1. Музаффар Музаффаров 69, - 1:1. Азамат Алланиёзов 90+3, - 1:2.
«Нефтчи»: Ўткир Юсупов, Достон Турсунов, Камрон Кападзе (Абдужамол Исроилов, 46), Иброҳим Раҳимов, Бобур Йўлдошев, Дилёр Ирматов, Музаффар Музаффаров, Мансур Саидов, Жасур Ҳасанов (Мўйдин Мамазулумов, 54), Темур Ҳакимов, Алишер Шоғуломов (Отабек Хайдаров, 67).
«Бухоро»: Акмал Турсунбоев, Санъат Шихов (Эргаш Исмоилов, 72), Артём Филипосян, Роббим Ҳасанов, Владимир Баенко, Алишер Саматов, Тоҳир Шамсиддинов, Саламат Қутибоев, Иван Нагаев (Азамат Алланиёзов, 46), Алишер Саноев (Иворь Вейцер, 76), Жавоҳир Қахрамонов.

Top