17:00 / 07.09.2017
82921

Улар Россияга бормайди. ЖЧ-2018 йўлланмасидан маҳрум бўлганлар рўйхати 

«Трибуна» 2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар Россиядаги шаҳарларда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этиш имкониятидан маҳрум бўлган терма жамоалар рўйхатини тузиб чиқди.

Мундиалга йўлланма ололмаган терма жамоалар қаторида Ўзбекистон ҳам бор. ЖЧга чиқиш учун олтинчи марта уриниб кўрган терма жамоа бу сафар ҳам муваффақиятсизликка учради. Нисбатан кучсиз гуруҳдан жой олган Самвел Бабаян бошчилигидаги терма жамоа Эрон, Жанубий Корея ва Сурия терма жамоаларидан ортда қолди.

Улар Россияга бормайди:

ОСИЁ: Афғонистон, Бангладеш, Баҳрайн, Бутан, Шарқий Тимор, Вьетнам, Ҳонгконг, Гуам, Ҳиндистон, Индонезия, Иордания, Ироқ, Яман, Камбожа, Қатар, Қирғизистон, Хитой, КХДР, Кувайт, Лаос, Ливан, Макао, Малайзия, Мальдив ороллари, Мўғулистон, Мьянма, БАА, Уммон, Покистан, Фаластин, Сингапур, Тожикистон, Тайвань, Таиланд, Туркманистон, ЎЗБЕКИСТОН, Филиппин, Шри-Ланка.

АФРИКА: Ангола, Бенин, Ботсвана, Бурунди, Гамбия, Гвинея, Гвинея-Бисау, Жибути, Зимбабве, Камерун, Кения, Комор ороллари, Конго, Лесото, Либерия, Ливия, Маврикий, Мавритания, Мадагаскар, Малави, Мозамбик, Намибия, Нигер, Руанда, Сан-Томе ва Принсипи, Свазиленд, Сейшель ороллари, Сомали, Судан, Сьерра-Леоне, Танзания, Того, МАР, Чад, Экваториал Гвинея, Эритрея, Эфиопия, Жанубий Судан.

ЕВРОПА: Озарбойжон, Андорра, Арманистон, Беларусь, Венгрия, Гибралтар, Гуржистон, Исроил, Қозоғистон, Косово, Латвия, Литва, Лихтенштейн, Люксембург, Македония, Мальта, Молдова, Норвегия, Руминия, Сан-Марино, Фарер ороллари, Финляндия, Чехия, Эстония.

КОНКАКАФ: Америка Виржинияси, Ангилья, Антигуа ва Барбуда, Аруба, Багам ороллари, Барбадос, Белиз, Бермуд ороллари, Британия Виржинияси, Гайана, Ҳаити, Гватемала, Гренада, Доминика, Доминикан республикаси, Кайман ороллари, Канада, Куба, Кюрасао, Монтсеррат, Никарагуа, Пуэрто-Рико, Сальвадор, Сент-Винсент ва Гренадина, Сент-Китс ва Невис, Сент-Люсия, Суринам, Теркс ва Кайкос, Тринидад ва Тобаго, Ямайка.

ОКЕАНИЯ: Америка Самоаси, Вануату, Янги Каледония, Кука ороли, Папуа-Янги Гвинея, Самоа, Соломон ороллари, Таити, Тонга, Фижи.

ЖАНУБИЙ АМЕРИКА: Боливия, Венесуэла.

2017 йил 6 сентябрь. ЖАЗОИР Замбияга ютқазди ва жаҳон чемпионати йўлланмаси учун курашдан чиқди. ТРИНИДАД ва ТОБАГО охирги босқичгача етиб борди, аммо 2006 йилги натижани такрорлай олмади.

2017 йил 5 сентябрь. СОЛОМОН ороллари икки учрашув натижасига кўра Янги Зеландияга ютқазди (1:6, 2:2). Янги зеландияликлар энди ўтиш ўйинларида қатнашади, уларга Жанубий Америкада бешинчи ўринни эгаллаган жамоа рақиб бўлади.
Шу куни БАА Ироққа ютқазди ва Осиё минтақасидан ўтиш ўйинларига ўта олмайдиган бўлди. ЎЗБЕКИСТОН ҳам Жанубий Корея билан ўйинда мақсадга эриша олмади ва гуруҳда тўртинчи ўринда қолиб, йўлланма учун курашиш имкониятидан ҳам маҳрум бўлди, ХИТОЙ билан ҳам шундай ҳолат.
Африкадаги яна бир «қурбон» - КОНГО. Бу жамоа Ганага қарши ўйинда 5та гол ўтказди ва имкониятларини йўққа чиқарди. A гуруҳида бирданига икки терма жамоа - ЛИВИЯ ва ГВИНЕЯ курашни тўхтатди.
Европада ҳам терма жамоалар сараланмоқда - ИСРОИЛ Италияга кичик ҳисобда ютқазди ва кейинги мундиални кутадиган бўлди.

2017 йил 4 сентябрь. АРМАНИСТОН бу галги саралаш кампаниясини ҳам муваффақиятсиз ўтказди, аммо имкониятни охирги турларга келиб йўқотмоқда. E гуруҳида РУМИНИЯ ҳам турнирга чиқа олмаслиги аниқ бўлган. C гуруҳида НОРВЕГИЯ Германияда 6та жавобсиз гол ўтказди ва Россияга келмайдиган бўлди. ЧЕХИЯ ҳам ўз учрашувини ютқазди ва имкониятдан маҳрум бўлди.
Африкада яна бир омадсиз жамоа аниқланди - КАМЕРУН 1982 йилдан буён илк марта кетма-кет учинчи бор жаҳон чемпионати учун саралаш босқичини муваффақиятсиз якунлади.

2017 йил 3 сентябрь. Яна бир минус - ВЕНГРИЯ, Euro-2016 турнирида жасорат кўрсатган венгрлар Португалияга қарши ўйиндаги мағлубиятдан кейин ЖЧ йўлланмасидан умид узди.

2017 йил 2 сентябрь. Яна икки омадсиз - ГУРЖИСТОН ва МОЛДОВА. 

2017 йил 1 сентябрь. ҚОЗОҒИСТОН Черногорияга йирик ҳисобда ютқазди. ЛИТВА ҳам Шотландиядан йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва ОЗАРБОЙЖОН қаторида курашдан чиқди. 

2017 йил 31 август. ЖЧ-2022 мезбони бўлмиш ҚАТАР ўз уйида кечадиган турнирни кутишга мажбур, қатарликлар Сурияга ютқазиб, ЖЧ-2018 йўлланмасидан қуруқ қолди.
БЕЛАРУСЬ кутилмаганда Люксембургга ютқазди ва қўшни давлатда бўладиган жаҳон чемпионатига бормайдиган бўлди. ФАРЕР ОРОЛЛАРИ, АНДОРРА ва ЭСТОНИЯ футболчилари ҳам турнирни телевизорда томоша қиладиган бўлди.

2017 йил 13 июнь. ПАПУА-ЯНГИ ГВИНЕЯ Соломон ороларига мағлуб бўлиб, курашни тарк этди. Шунингдек, ТАИТИнинг қисмати ҳам шундай бўлди.

2017 йил 11 июнь. КОСОВО 2018 йилги жаҳон чемпионатига бормайди. Болқон терма жамоаси илк марта мундиал учун ҳаракат қилди. Шунингдек, ФИНЛЯНДИЯ Украинага ютқазиб, турнирга бормаслиги аниқ бўлди. Бундан ташқари, Россияга МАКЕДОНИЯ ва ЛИХТЕНШТЕЙН келмаслиги аниқ бўлди.

2017 йил 10 июнь. МАЛЬТА ва САН-МАРИНО футболчилари Россияга келса ҳам фақат сайёҳ сифатида келади.

2017 йил 9 июнь. Европада ЛЮКСЕМБУРГ, ЛАТВИЯ ва ГИБРАЛТАР терма жамоалари ҳам турнир йўлланмасидан умид узди.

2017 йил 8 июнь. Австралия Саудия Арабистони устидан ғалаба қозонгач, ИРОҚ жаҳон чемпионатига бормаслиги аниқ бўлди.

2017 йил 28 март. ФИЖИ Янги Зеландияга ютқазди ва Океания минтақасида финалга йўл ололмади. ТАИЛАНД Японияга йирик ҳисобда (0:4) мағлуб бўлиб, Осиё минтақасида учинчи ўрин учун курашиш имкониятини йўққа чиқарди.

2017 йил 25 март. Янги Зеландия Фижи устидан ғалаба қозониши туфайли ЯНГИ КАЛЕДОНИЯ йўлланма учун курашни тўхтатди.

2017 йил 24 март. БОЛИВИЯ ва ВЕНЕСУЭЛА Жанубий Америкада 2018 йилги жаҳон чемпионати йўлланмасидан маҳрум бўлган илк терма жамоаларга айланишди.

2016 йил 3 сентябрь. КОНКАКАФда  САЛЬВАДОР, КАНАДА, ЯМАЙКА ва ГВАТЕМАЛА терма жамоалари саралашнинг кейинги босқичига ўта олмади.

2016 йил 5 июнь. САМОА терма жамоаси Папуа-Янги Гвинеядан 8та гол қабул қилиб олди ва Океания минтақасида саралашнинг кейинги босқичига чиқмайдиган бўлди.

2016 йил 4 июнь. ВАНУАТУ Океанияда курашдан чиққан навбатдаги жамоага айланди.

2016 йил 30 март. КОНКАКАФ минтақасида тўртинчи раунд. ҲАИТИ ҳамда СЕНТ-ВИНСЕНТ ва ГРЕНАДИНА гуруҳдан чиқа олмади.

2016 йил 29 март. ВЬЕТНАМ Ироққа ютқазди (0:1) ва Осиё минтақасида саралашнинг иккинчи босқичи F гуруҳида қолиб кетадиган бўлди. УММОН Эрон билан ўйинда иккита гол ўтказгач, гуруҳда иккинчи ўринни эгалласада, гуруҳларда энг яхши натижаларни қайд этган иккинчи ўрин эгалари сафига қўшила олмади. ИОРДАНИЯ Австралияга йирик ҳисобда мағлуб бўлиб (1:5) курашдан чиқди. Бирлашган араб амирликлари ва Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасидаги дуранг натижа КХДР ва КУВАЙТни курашдан чиқарди.

2016 йил 24 март. ҚИРҒИЗИСТОН Иордания Бангладешни йирик ҳисобда мағлубиятга учратиши (8:0) туфайли иккинчи саралаш босқичи, B гуруҳида иккинчи ўринни эгаллай олмади. ФАЛАСТИН ҳам БААга ютқазгач (0:2) A гуруҳида иккинчи бўла олмади. Уммон Гуамни енгиши (1:0) ТУРКМАНИСТОНнинг учинчи босқичга ўтиш имкониятларини йўққа чиқарди. Сурия Камбожа устидан йирик ҳисобда ғалаба қилиши (6:0) туфайли СИНГАПУР E гуруҳида учинчи ўринда қолди. ҲОНГКОНГ Қатарга ютқазди (0:2) ва C гуруҳини учинчи ўринда якунлади. ЛИВАН бу гуруҳда иккинчи ўринни олди, аммо энг яхши кўрсаткичлар қайд этган иккинчи ўрин эгалари қаторига кирмади.

2015 йил 17 ноябрь. Африкада иккинчи босқич якунланди. Бу босқичда 14 терма жамоа курашдан чиқди - БЕНИН (Буркина-Фасо билан ўйинларда умумий ҳисобда мағлуб бўлди - 2:3), МАДАГАСКАР (Сенегал билан - 2:5), КОМОР ОРОЛЛАРИ (Гана билан 0:2), КЕНИЯ (Кабо-Верде билан 1:2), РУАНДА (Ливия билан 1:4), АНГОЛА (ЖАР билан 1:4), НИГЕР (Камерун билан 0:3), ЛИБЕРИЯ (Кот-д'Ивуар билан 0:4), СВАЗИЛЕНД (Нигерия билан 0:2), МАВРИТАНИЯ (Тунис билан 1:4), ЭФИОПИЯ (Конго билан 4:6), ЧАД (Миср билан 1:4), БОТСВАНА (Мали билан 2:3). ТАНЗАНИЯ эса Жазоир билан биринчи ўйинда 2:2 ҳисобини қайд этди, аммо сафар учрашувида жавобсиз 7 гол ўтказди.

Осиёда ҳам қатор жамоалар ЖЧ-2018 йўлланмасидан маҳрум бўлишди: ШАРҚИЙ ТИМОР, МАЛАЙЗИЯ, ГУАМ, СИНГАПУР, ТАЙВАНЬ, МЬЯНМА, БАҲРЕЙН ва ФИЛИППИН. Бу терма жамоалар гуруҳларда иккинчи ўринни ҳам эгаллай олишмаган. Тиморликлар БАА ва Саудия Арабистони терма жамоаларидан жами 18та жавобсиз гол ўтказишди.

2015 йил 15 ноябрь. Иккинчи босқичда СУДАН Замбияга ютқазганди (0:1, 0:2), БУРУНДИ  - Конго ДР (2:3, 2:2), НАМИБИЯ - Гвинея (0:1, 0:2), ТОГО - Уганда (0:1, 0:3),  ЭКВАТОРИАЛЬ ГВИНЕЯ - Марокаш (0:2, 1:0) тўсиғидан ўта олмади.

2015 йил 14 ноябрь. Африкада саралашнинг 2-босқичидаги илк омадсиз жамоа номи аниқ бўлди. МОЗАМБИК Габонга қарши ўйинларда аввалига 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди, сафар ўйини 0:1 ҳисобида якунланди пенальтилар сериясида габонликлар устун келди - 4:3.

2015 йил 12 ноябрь. БАНГЛАДЕШ ва ТОЖИКИСТОН Австралия Қирғизистон устидан ғалаба қозонгач, иккинчи босқичда иккинчи ўринни қўлга кирита олмайдиган бўлди. Шу куни МАЛЬДИВ ОРОЛЛАРИ  Ҳонгконгга ютқазиб (0:1), курашдан чиқди. Фаластин МАЛАЙЗИяга 6та гол урди ва бу жамоа A гуруҳида қолди.

2015 йил 17 октябрь. ЖИБУТИ Свазилендга қаршилик кўрсата олмади (0:6, 1:2).

2015 йил 13 октябрь. Африкада биринчи босқич. Бирданига 9 терма жамоа курашни тўхтатди: МАР (Мадагаскар билан ўйинлар - 0:3, 2:2), СЕЙШЕЛЬ ОРОЛЛАРИ (Бурунди билан ўйинлар - 0:1, 0:2), ГАМБИЯ (Намибия билан ўйинлар - 1:1, 1:2), СЬЕРРА-ЛЕОНЕ (Чад билан ўйинлар - 0:1, 2:1), СОМАЛИ (Нигер билан ўйинлар - 0:2, 0:4), ЛЕСОТО (Комор ороллари билан ўйинлар - 0:0, 1:1), ГВИНЕЯ-БИСАУ (Либерия билан ўйинлар - 1:1, 1:3), ЭРИТРЕЯ (Ботсвана билан ўйинлар 0:2, 1:3 ). 2011 йили тузилган ЖАНУБИЙ СУДАН илк марта жаҳон чемпионати саралашида қатнашиб, Мавританиядан мағлуб бўлди - 1:1, 0:4.
Осиё минтақаси иккинчи босқичида БУТАН C гуруҳида қаторасига бешинчи ўйинда ютқазиб, курашни тўхтатди. Худди шу ҳолат D гуруҳидаги Ҳиндистон, E гуруҳидаги КАМБОЖА ва H гуруҳидаги ЯМАН билан ҳам кузатилди. ЛАОСА 5 ўйинда атиги бир очко тўплади ва кейинги босқичга ўтмаслиги аниқ бўлди. АФҒОНИСТОН 5 ўйинда битта ғалабага эришди, аммо E гуруҳида иккинчи ўринга чиқа олмади.

2015 йил 11 октябрь. Африкада МАЛАВИ биринчи босқичда Танзанияни енга олмади (0:2, 1:0), САН-ТОМЕ ВА ПРИНСИПИ Эфиопияга ютқазди (0:0, 0:3), МАВРИКИЙ эса Кениядан ўта олмади (2:5, 0:0).

2015 йил 9 сентябрь. АРУБА КОНКАКАФнинг учинчи босқичида Сент-Винсент ва Гренадинга қаршилик кўрсата олмади (0:2, 2:1), КЮРАСАО термаси Сальвадорга қарши ўйинларда ожиз бўлди (0:1, 0:1), АНТИГУА ВА БАРБУДА эса Гватемалага ютқазди (1:0, 0:2). ГРЕНАДАни Ҳаити енгди (0:3, 1:3), БЕЛИЗ - Канадага дуч келганди (1:1, 0:3), НИКАРАГУА - Ямайка билан ўйинларда мағлубият аламини тотиб кўрди (0:2, 3:2).

2015 йил 4 сентябрь. Океанияда ТОНГА, КУКА ОРОЛИ ва АМЕРИКА САМОАси курашдан чиқди. Биринчи босқичда бу жамоаларни Самоа енгганди.

2015 йил 30 июнь. БАРБАДОС Аруба билан ўйинда (1:0) дисквалифицияга учраган футболчиси қатнашгани туфайли четлатилди.

2015 йил 17 июнь. КОНКАКАФда БЕРМУД ОРОЛЛАРИ(0:0, 0:1, Гватемала), СЕНТ-КИТС ВА НЕВИС (2:2, 1:4, Сальвадор билан) ва ПУЭРТО-РИКО (1:0, 0:2, Гренада билан) курашни тўхтатди. Уларга ДОМИНИКА (0:2, 0:4, Канада билан) ва СУРИНАМ (0:1, 1:3, Никарагуа билан) қўшилди.

2015 йил 15 июнь. КУБА, ДОМИНИКАН РЕСПУБЛИКАси, ГАЙАНА ва СЕНТ-ЛЮСИЯ жаҳон чемпионатига келмаслиги аниқ бўлди. КОНКАКАФнинг иккинчи босқичида бу жамоалар Кюрасао (0:0, 1:1), Белиз (1:2, 0:3),  Сент-Винсент ва Гренадин (2:2, 4:4) ҳамда Антигуа ва Барбуда (3:1, 1:4) терма жамоаларига мағлуб бўлишганди.

2015 йил 30 май. ИНДОНЕЗИЯ ҳукумат терма жамоа ишига аралашгани аниқланиб, терма жамоа саралаш ўйинларидан четлатилди.

2015 йил 1 апрель. МОНТСЕРРАТ КОНКАКАФнинг биринчи босқичида Кюрасаога икки ўйин натижасига кўра ютқазди (1:2, 2:2).

2015 йил 30 март. АНГИЛЬЯ, КАЙМАН ОРОЛЛАРИ ва БРИТАНИЯ ВИРЖИНИЯси ЖЧ-2018 саралашининг ҳал қилувчи босқичига ўта олмади. Бу терма жамоалар мос равишда Никарагуа (0:5, 0:3), Белиз (0:0, 1:1) ва Доминика (2:3, 0:0) терма жамоаларига мағлуб бўлишди.

2015 йил 29 март. БАГАМ ОРОЛЛАРИ Бермуд Ороларига икки ўйинда ҳам ютқазди - 0:5, 0:3.

2015 йил 26 март. АМЕРИКА ВИРЖИНИЯ ОРОЛЛАРИ Барбадосдан енгилди (1:0, 0:4). Шунингдек ТЕРКС ВА КАЙКОС Сент-Китс ва Невисга ютқазди (2:6, 2:6).

2015 йил 23 март. ПОКИСТОН бортдан ташқарида қолди – бу жамоа Яманга қарши ўйинларда муваффақият қозона олмади(1:3, 0:0).

2015 йил 17 март. МЎҒУЛИСТОН терма жамоаси жаҳон чемпионати учун курашдан чиққан илк терма жамоа бўлди. Мўғуллар тиморликларга икки ўйин натижасига кўра ютқазди – 1:4, 0:1. Шунингдек, НЕПАЛ Ҳиндистонга – 0:0, 0:2, ШРИ-ЛАНКА Бутанга ютқазди – 0:1, 1:2. МАКАО Камбожага – 0:3, 1:1, БРУНЕЙ Тайванга ютқазди– 0:2, 1:0.

2015 йил 12 март. ЗИМБАБВЕ термаси ЖЧ-2018 саралашидан четлатилди. Бунга Зимбабве Футбол ассоциацияси миллий терма жамоа бош мураббийи Жозе Клаудине Жоржинига қарзларини тўламагани сабаб бўлганди.

Top