09:34 / 08.09.2017
4608

АҚШ собиқ президентлари довуллардан жабрланганларга ёрдам жамғармасини ташкил этишди

Фото: ZUMAPRESS.com

АҚШнинг беш нафар собиқ президенти «Ҳарви» ва «Ирма» довулларидан жабрланганларга ёрдам жамғармасини ташкил этишди. Бу ҳақда CBS хабар бермоқда.

Улар орасида Жимми Картер, катта Жорж Буш, Билл Клинтон, кичик Жорж Буш ва Барак Обама бор.

Таъкидланишича, пул маблағлари OneAmericaAppeal.org сайтида, шунингдек, катта Жорж Бушнинг президентлик кутубхонаси томонидан очилган махсус ҳисоб рақами орқали йиғилади.

Аввалроқ БМТ «Ирма»  довули сабабли 37 млн киши жабр кўриши мумкин экани ҳақида маълум қилганди.

Top