2017 йилнинг 7 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Эрон Ислом Республикасининг Муваққат ишлар вакили Ҳусай Али Салим билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Эрон кун тартибининг жорий масалалари, жумладан, турли даражада бўлажак икки томонлама учрашувларнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.
Аввалроқ Хитойнинг Сиёсий бюро аъзоси бошчилигидаги делегацияси Ўзбекистонга келаётгани хабар берилганди.