23:23 / 08.09.2017
6109

ЖАР президенти партияси жодугарлик сабабли сайловларда мағлубиятга учраганини айтди

Фото: РИА Новости / Григорий Сысоев

ЖАР президенти Жейкоб Зума ўз партияси – Африка халқ конгрессининг (АХК) Ғарбий-Капа вилоятидаги сайловларда Демократик альянс устидан ғалаба қозона олмаганини жодугарлик билан тушунтирди. Бу ҳақда Sowetan нашри хабар бермоқда.

“Мен улар қаердан омадни олишганини билмайман, чунки улардан кўпчилиги яхши яшамайди. Билмадим, балки бу жодугарликдир”, деб айтган Зума Лвандле шаҳридаги нутқида.

Унинг айтишича, Ғарбий-Капа вилоятидаги сайловларда “руҳлар” иштирок этган бўлиши мумкин.

2016 йилда ЖАРнинг мухолиф партияси ҳисобланадиган Демократик альянс Ғарбий-Капа вилоятидаги маҳаллий ўз ўзини бошқариш органларига сайловларда ғолиб бўлганди. Мухолифат Кейптаун муниципалитетидаги учдан икки ўринни эгаллаган. 

Top