08:33 / 09.09.2017
4337

Бундеслига. «Лейпциг» меҳмонда ғалаба қозонди

Фото: Getty Images

Германия бундеслигасининг 3-туридан ўрин олган дастлабки учрашув Ҳамбургда бўлиб ўтди. Унда «Ҳамбург» ўтган мавсум кашфиёти «РБ Лейпциг»ни қабул қилди.

Учрашувнинг иккинчи бўлимида Наби Кейта узоқ масофадан тўп киритиб, ҳисобни очган бўлса, 75-дақиқада Тимо Вернер қарши ҳужумда фантастик тезлик намойиш этиб, икки рақибни ортда қолдирган ҳолда фарқни иккитага оширди ва ўйинга нуқта қўйди.

Ушбу ғалабадан кейин «Лейпциг» ҳисобидаги очколар сони 6тага етди ва жамоа 3-ўринга кўтарилиб олди. Кетма-кет икки ўйинни ғалаба билан бошлаган «Ҳамбург» эса илк мағлубиятини тан олишга мажбур бўлди. Жамоа эндиликда 5-ўринга тушиб қолган.

Германия бундеслигаси, 3-тур

Ҳамбург – РБ Лейпциг 0:2 (0:0)
Голлар: 
Кейта (67), Вернер (75).
Ҳамбург: Матения, Дикмайер, Пападопулос, Юнг, ван Дронгелен (Сакаи, 71), Экдаль (Шипплок, 74), Уолас, Хан, Холтби, Костич (Вальдшмидт, 37), Вуд.
РБ Лейпциг: Гулачи, Бернардо (Клостерманн, 59), Орбан, Упамекано, Хальстенберг, Кейта, Демме, Забитцер, Брума (Кампль, 69), Огюстен (Поульсен, 78), Вернер.
Огоҳлантиришлар: Кейта (60), Уолас (87).

Top