01:52 / 09.09.2017
15768

Пуллар ўзини оқламоқда. Мбаппе дебют ўйинидаёқ ПСЖга ғалаба келтирди

Фото: Twitter/PSG_English

Франция чемпионатининг 5-турида ПСЖ "Метц" меҳмони бўлди. Голларга бой бўлган учрашув 1:5 ҳисобида меҳмонлар фойдасига ҳал бўлди. 

Ўйиннинг 31-дақиқасида Кавани ҳисобни очган бўлса, 37-дақиқада Ривьер орадаги фарқни тенглаштирди. Иккинчи бўлимнинг 14-дақиқасида ПСЖ таркибида дебют ўйинини ўтказаётган ҳужумчи Килиан Мбаппе ПСЖни олдинга олиб чиқди. Орадан 10 дақиқа ўтиб, Неймар орадаги фарқни оширди. 75-дақиқада Кавани, 87-дақиқада Лукас Моура киритган голлар ҳисобнинг йирик бўлишини таъминлади. 

Метц – ПСЖ 1:5 (1:1, 0:4)
Голлар: 0:1 – 31 Кавани, 1:1 – 37 Ривьер, 1:2 – 59 Мбаппе, 1:3 – 69 Неймар, 1:4 – 75 Кавани, 1:5 – 87 Лукас Моура.
Метц – Кавасима, Бишевац, Ассу-Экотто, Бальиу, Ньяхате, Кафу (Юдоль, 61), Филиппс, Доссеви, Коад, Ривьер (Нгетте, 55), Ру (Фернандес, 76).
ПСЖ –    Ареоля, Маркиньос, Берчиче, Менье, Кимпембе, Дракслер, Рабьо (Нкунку, 84), Мотта (Ло Чельсо, 78), Неймар, Мбаппе, Кавани (Лукас Моура, 78).
Огоҳлантиришлар: Дракслер (41).
Четлатиш: Ассу-Экотто (56).

Top