09:28 / 09.09.2017
6529

Саудия Арабистони Қатар билан мулоқотдан бош тортди

Фото: Reuters

Саудия Арабистони Қатар билан мулоқотдан бош тортди. Бу ҳолат Қатар ҳукумати ўзининг расмий позициясини маълум қилмагунга қадар давом этади, дея подшоҳлик ТИВ баёнотини келтиради Al Arabiya.

ТИВ вакилининг қўшимча қилишича, Қатарнинг ҳаракатлари мамлакат мулоқотга жиддий ёндашишидан дарак бераётгани йўқ.

Аввалроқ Миср, Саудия Арабистони, Баҳрайн ва БАА Қатарни Форс кўрфазидаги можарога ечим топишга қаратилган музокаралар учун бошланғич талаблар қўймасликка чақиргани хабар берилганди

Top