11:11 / 11.09.2017
20071

Artelни дунё тан олмоқда!

Фото: Artel

Ўрта Осиёнинг йирик маиший техника ишлаб чиқарувчиси Артел компаниясини дунё тан олмоқда. Артел компанияси ташкил топганига қисқа муддат бўлишига қарамасдан, маиший техника ва электроника маҳсулотларининг йигирмадан ортиқ турини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Жумладан, телевизор, музлатгич, совутгич, чангютгич, ошхона плиталари, кир машина, уяли алоқа воситалари ва бошқа маиший техника воситаларини чуқур маҳаллийлаштириш асосида ишлаб чиқариш амалга оширилмоқда. Компаниянинг ишлаб чиқариш заводларида Артел маҳсулотлари билан биргаликда, дунёнинг Samsung, Shivaki, Royal ва Avalon брендлари остида, ушбу чет эл компанияларининг техник талаблари асосида ҳам маиший техника воситалари ишлаб чиқарилади.

Компания томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифат даражаси ва дизайн кўрсатгичлари бўйича жаҳоннинг етакчи ишлаб чиқарувчи компанияларининг маҳсулотларидан қолишмайди. Компаниянинг ишлаб чиқариш заводлари сифат менежменти бўйича ISO 9001:2008 сертификатларига ва Европанинг сифат талабларига бўйича EAC, CE (Conformité Européenne — «европейское соответствие») сертификатига эга эканлиги Артел томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифат ва бошқа кўрсатгичларига тўлиқ жавоб беришининг ёрқин мисоли ҳисобланади. 

Фото: Artel

Артел компанияси томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар республиканинг ички бозори билан биргаликда, чет элга ҳам экспорт қилинмоқда. Жумладан, Артел маҳсулотлари бугунги кунда Россия, Украина, Қозоғистон, Қирғизистон, Афғонистон, Тожикистон, Озарбойжон, Грузия давлатларига экспортга жўнатилмоқда. Чет давлатларида Артел маҳсулотлари йирик маиший техника воситалари савдоси билан шуғулланувчи Эльдорадо, ТехноДом, ТехноСила, Сулпак каби савдо тармоқларида истеъмолчиларга сотилмоқда.

Компаниянинг экспорт салоҳияти 2016 йилда, олдинги йилга нисбатан 5 баробарга ошганини кузатиш мумкин. Жорий 2017 йилда ушбу кўрсатгични компания янада оширган ҳолда, 30,0 млн. долларга етказишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Шу билан биргаликда, келажакда экспорт географиясини янада кенгайтирган ҳолда, нафақат МДҲ давлатларига балки, Шарқий Европа ва узоқ чет эл давлатларига ҳам маҳсулот экспортини амалга ошириш мақсад қилинди ва Артел компаниясининг Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Россия ва Озарбойжонда ташкил қилинган савдо уйларининг талабига асосан 2019 йилда 150,0 млн. доллар миқдоридаги маҳсулотлар етказиб бериш бўйича шартномалар тузиш бошлаб юборилди. 

Фото: Artel

Компания қошида маҳсулотларнинг янги дизайн ва турларини яратиш билан шуғулланувчи илмий-изланиш ва тажриба-конструкторлик маркази (Research and Development) ташкил қилинган бўлиб, ушбу марказда республиканинг иқлим шароитлари, истеъмолчилар талаблари асосида маҳсулотларнинг янги турлари яратилади ва ишлаб чиқаришга жорий қилинади.  

Республикамизда хукуматимиз томонидан ишлаб чиқарувчи тадбиркорларга яратилган кенг имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда, Артел компанияси маиший техника ва электроника маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида маҳаллий ва чет эллик тадбиркорлар, бизнесменларни ва янги ғоя эгаларини Артел компаниясида мавжуд имконият ва ишлаб чиқариш кучларидан фойдаланган ҳолда амалга оширишга чорлайди.

Фото: Artel

Артел томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни дунё ҳамжамиятига кенгроқ танитиш ва Made in Uzbekistan ёрлиғи остидаги миллий маҳсулотларни дунё бозорларига олиб чиқиш компаниянинг асосий мақсад ва ғояси ҳисобланади.

Компания фаолияти тўғрисида батафсил маълумотни +998 (71) 150-99-88 телефон рақамидан ёки artelgroup.org сайтидан олишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида.

Top