07:47 / 12.09.2017
7232

Бельгия шаҳарларидан бирининг мэри қабристонда ўлик ҳолда топилди

Фото: AP

Бельгиянинг Мускрон (50 минг аҳоли) шаҳри бургомистри 11 сентябрда кечки вақт томоғи сўйилган ҳолда уйи ёнидаги қабристонда топилди. У бу қабристон эшигини ҳар куни очиб-ёпиб юрган. Бу ҳақда Belga ахборот агентлиги хабар бермоқда

Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, мэрни ўлдиришда гумон қилинган шахс қўлга олинган. Воқеа жойига келган прокуратура вакили гумонланувчи тан олувчи кўрсатмалар берганини маълум қилган. 71 ёшли мэрнинг ўлдирилиши сабаблари маълум қилинмаган. 

Полиция Люинь аҳоли пунктидаги қабристонда эркак ўлдирилгани ҳақида аноним қўнғироқ келиб тушиши билан воқеа жойига етиб борган. 

Top