09:30 / 12.09.2017
30349

Чемпионлар лигаси қайтмоқда. Янги мавсумда эски рақиблар

Бугун, 12 сентябрь куни Европада Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига старт берилади. Тўртта гуруҳда 1-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Tribuna.Uz А, В, С ва D гуруҳларидаги жуфтликларга эътибор қаратади ва эътиборга молик статистик кўрсаткичларга тўхталиб ўтади. 

БЕНФИКА – ЦСКА (12 сентябрь, 23:45, Матч ТВ)

—  «Бенфика» ва ЦСКА клублари шу вақтгача Чемпионлар Лигасида тўқнаш келишмаган. Уларнинг ўзаро ўйинлари 2004/05 йилги УЕФА кубогига тўғри келади. Ўшанда 1/16 финалда россияликлар ўз майдонларида 2:0 ҳисобида зафар қучган, Лиссабонда 1:1 ҳисоби қайд этилганди. Якунда «армиячилар» ушбу турнир ғолиби бўлганди. 

— ЦСКА 11-марта (қаторасига 5-марта) Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида иштирок этмоқда, бу Россия жамоалари ичида иккинчи кўрсаткичдир. «Спартак» 12-марта қатнашмоқда. 

— ЦСКА ЧЛнинг охирги 10 учрашувида ғалаба қозона олгани йўқ — 4 дуранг, 6 мағлубият. 

— Руслар жамоаси бош мураббийи Виктор Гончаренко учун бу тўртинчи қатнашув. Мураббий аввалги йилларда БАТЭ клуби билан мусобақада 3 ўйин ўтказган. 

МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД – БАЗЕЛЬ (23:45, Матч! Наш Спорт)

— «Базель» шу пайтгача 2 марта «Олд Траффорд»га меҳмон бўлган ва ютқазмаган. 2003 йилнинг мартида 1:1, 2011 йилнинг сентябрида 3:3 ҳисоби қайд этилган. 

— «Манчестер Юнайтед» аввалги 20 уринишнинг 16тасида гуруҳ босқичини муваффақиятли босиб ўтган. Аммо сўнгги 4 мартасининг ярмида гуруҳда қолиб кетган. 

— «Базель» мусобақадаги сўнгги 10 учрашувнинг бирортасида ҳам ғалаба қозона олмаяпти, шунингдек, бу ўйинларда швейцарияликлар жамоаси биттадан ортиқ гол ура олмаган. 

— Жозе Моуриньо Чемпионлар лигасида бешинчи клубини майдонга бошлаб келади. Мураббий илгари «Порту», «Челси», «Интер» ва «Реал» клублари билан турнирда қатнашган. Фақат Карло Анчелотти (7), Рафаел Бенитес (6) ва Клаудио Раньери (6) бу борада яхшироқ кўрсаткичга эга. 

— Пол Погба 32 марта ЕЧЛ ўйинида иштирок этиб, атиги 2 гол муаллифи бўлган. 


БАВАРИЯ – АНДЕРЛЕХТ (23:45)

— «Бавария» охирги 21 турнирнинг 20тасида гуруҳ босқичида иштирок этган. Охирги саккиз мавсумнинг 6тасида жамоа ярим финалгача етиб бора олган. 

— «Бавария» ўз майдонидаги сўнгги 25 ўйиндан 20тасида ғалаба қозонган. 5 марта мағлубиятга учраган. 

— Бу «Андерлехт»нинг ЕЧЛ даги 11-иштирокидир. Бельгия клуби ҳеч қачон гуруҳ босқичидан ўта олмаган. 

— Роберт Левандовски ЕЧЛ даги ўз дебютидан (2007) буёғига 61 ўйинда майдонга тушиб, 40 гол урган. Бу даврда ўйнаган футболчилар ичида фақат Месси ва Роналдуда кўпроқ. 

— «Андерлехт» ЕЧЛ даги сўнгги 37 ўйиннинг атиги 3тасида ғалаба қозонган ва фақат 3 учрашувда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлай олган. 

СЕЛТИК — ПСЖ (23:45, Матч! Футбол 1)

— «ПСЖ» сўнгги 5 мавсумда чорак финалдан нарига ўта олмаяпти. Умуман парижликлар жамоасининг энг яхши натижаси 1994/95 йилги мавсумга тўғри келади. Ўшанда жамоа ярим финалда «Милан»дан мағлуб бўлганди.

— Неймар сўнгги икки мавсумда 12 марта голли узатмани амалга оширган ва у бу борада етакчидир. Шунингдек, айнан «Селтик»ка қарши ўтказган 4 учрашувида 10 голда иштирок этган — 4 гол ва 6 ассист.

— Дани Алвеш ушбу мусобақадаги ўз дебютидан сўнг (2007/08), ҳимоячилар ичида энг кўп гол урган — 10. Ва энг кўп голли узатмани амалга оширган — 25. У Роберто Карлосдан кейин 100 дан ортиқ ўйинда майдонга тушган иккинчи бразилиялик ҳимоячидир. 

— «Селтик» бош мураббийи Брендан Рожерс 12 маротаба ўз жамоасини гуруҳ босқичида бошлаб тушиб, атиги бир марта «Лудогорец» устидан ғалаба қозонган. Ўша пайтда у «Ливерпуль» клубини бошқарганди. 

— «Селтик» ЕЧЛ даги сўнгги 14 ўйиндан буён атиги бир маротаба ғалаба қозонган — 2013 йилда «Аякс» устидан. 

 

ЧЕЛСИ – ҚОРАБОҒ (23:45)

— Озарлар Чемпионлар Лигасида дебют қилмоқда. «Қорабоғ» аввал ҳам инглиз жамоаси билан тўқнаш келган. 2015/16 йилги мавсумда Европа Лигасида жамоа Лондоннинг бошқа бир клуби «Тоттенҳэм» билан бир гуруҳда ўйнаб, икки ўйинни бой берган: 1:3 сафарда ва 0:1 Бокуда. 

— Эден Азар ЕЧЛ даги сўнгги 12 ўйинда атиги 1та гол урган холос, у ҳам бўлса, пенальтидан.

— Бу Антонио Контенинг учинчи ЕЧЛ мавсумидир. Мураббийнинг энг яхши кўрсаткичи 2012/13 йилги мавсумда «Ювентус» билан бўлганди. Туринликлар жамоаси ўшанда чорак финалгача етиб боришган. 

— «Челси» ЕЧЛ гуруҳ ўйинларидаги охирги 13 ўйиндан атиги биттасида мағлуб бўлган. Шунингдек, «Челси» «Стэмфорд Бриж»да ўтган гуруҳ ўйинларининг сўнгги 24тасида майдонни голсиз тарк этмаган. 

РОМА – АТЛЕТИКО М (23:45, Матч! Арена)

— «Рома» ЕЧЛ даги сўнгги 13 ўйинда атиги бир маротаба ғалаба қозонган (2015 йилнинг ноябрида «Байер» устидан 3:2 ҳисобида). 

—  «Рома» турнирдаги сўнгги 22 ўйинида атиги бир маротаба, БАТЭга қарши ўйинда (0:0) ўз дарвозасини дахлсиз сақлай олган холос. Бу ўйинларда римликлар 51 марта ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишган.

— Диего Симеоне жамоаси ҳар ўйинда ўртача 0.67 гол ўтказган — 48 ўйинда 32 гол. Бу кўрсаткич ЕЧЛ да 20дан ортиқ ўйин ўтказган мураббийлар учун энг яхши натижадир. 

— Сўнгги тўрт мавсумда фақат Мадриднинг «Реал» (51) клуби «Атлетико»дан (48) кўра кўпроқ ўйин ўтказган. 

— Антуан Гризманн сўнгги икки мавсумда ЕЧЛ да жамоаси голларининг ярмида иштирок этган — 13 гол, 3 ассист.


БАРСЕЛОНА – ЮВЕНТУС (23:45, Матч! Футбол 2)

— «Барселона» сўнгги 16 гуруҳ ўйинининг 13тасида ғалаба қозонган ва гуруҳлардаги охирги 44 ўйиннинг 43тасида рақиб дарвозаси ишғол қилинган. 

— «Ювентус» 18-марта ЕЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этмоқда. Бу Италия клублари ичида энг яхши кўрсаткичдир. «Милан» клуби 17 маротаба иштирок этган. 

— Лео Месси мусобақада 94 гол урган, бу Криштиану Роналду (105) дан кейинги кўрсаткичдир. Ўтган мусобақада ҳужумчи урган 11 голнинг 10таси гуруҳ босқичига тўғри келади. 

— Эрнесто Валверде ЕЧЛ да ўзининг тўртинчи клубини бошлаб тушмоқда. Бунгача у «Олимпиакос», «Валенсия» ва «Атлетик» жамоалари билан бирга ушбу мусобақада қатнашган. 

— Массимилиано Аллегри мураббий сифатида шу пайтгача етти марта ЕЧЛ мусобақаларида қатнашиб, ҳаммасида гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтган. «Ювентус»даги сўнгги уч мавсумининг иккитасида финалгача боришни уддалаган.   

ОЛИМПИАКОС – СПОРТИНГ (23:45)

— «Олимпиакос» 18-марта ЕЧЛ гуруҳ босқичида қатнашмоқда. Бу бошқа бир грек клуби «Панатинаикос»дан икки баробар кўпдир. Жамоанинг энг яхши натижаси 1998/99 йилга тўғри келади — чорак финал. 

— «Спортинг» ЕЧЛ даги сўнгги 4 ўйинни бой берган, аммо жамоа ҳеч қачон турнирда қаторасига 5 ўйинни ютқазмаган.

— «Спортинг» Сейду Думбия учун ЕЧЛ даги учинчи жамоадир. Ҳужумчи шу пайтгача ЦСКА  ва «Базель» жамоаларида тўп сурганди. У мусобақада 14 гол урган, бу Фил суяги қирғоқлари вакили Дидье Дрогба (44) дан кейинги кўрсаткич.

— «Спортинг» бош мураббийи Жорже Жезус ЕЧЛ да 40 ўйинда мураббий сифатида қатнашган. Бу португалиялик мураббийлар ичида Жозе Моуриньо (133) дан кейинги кўрсаткич. Унинг энг яхши натижаси 2011/12 мавсумига тўғри келади. Ўшанда у «Спортинг» билан бирга чорак финалгача етиб борганди.

Қаҳрамон Асланов тайёрлади

Мавзу
Европа Чемпионлар Лигаси
12 сентябрдан Европа Чемпионлар Лигасида янги мавсум старт олди. 8 гуруҳда 4тадан жамоа кузги баҳсларга киришди.
Барчаси
Top