16:46 / 12.09.2017
12092

Сурдотаржимон ижтимоий тармоқлар юлдузига айланди

Флорида губернатори Рик Скоттнинг "Ирма" довулидан огоҳликка чақируви тармоқда мисли кўрилмаган машҳурликка эришди. Энг қизиғи, штат раҳбарининг ўзи бунинг учун деярли ҳеч нима қилмаган - сурдотаржимон ҳаммасини ўз қўлига олди, унинг имо-ишоралари ҳеч кимни бефарқ қолдирмади. 

"Бу довул ҳалокатли хавф ҳисобланади. Эвакуацияга дахлдор зоналарда яшовчиларнинг бари зудлик билан ўз уйларини тарк этиб, хавфсиз жойларга жойлашишлари керак. Дарҳол шундай қилиш лозим, акс ҳолда бир неча соатдан кейин кеч бўлади", - деди Скотт.

Бу вақт эса губернаторнинг чап томонида турган сурдотаржимон амслен тилида (америкача имо-ишоралар тилида) ўз уйини тарк этмаганларни қандай жиддий асоратлар кутаётганини намойиш қилди. 

"Скотт гапираётган пайтда имо-ишоралар тилида сўзлаётган йигитни кимдир кўряптими? Мен ёрдам бера олмайман, бироқ унга пул бераман", - деб ёзди Twitter'да iHumble никли фойдаланувчи. Ундан кейин губернатор ва унинг  нима деб огоҳлантирганини ҳеч ким эсламади ҳам - барча нигоҳлар номаълум таржимонга қаратилган эди. Шунингдек кўпчилик кейинроқ губернаторнинг чиқиши товушсиз янада самимий ва унутилмас чиққанини тан олишди". 

Сурдотаржимонни ноодатий имо-ишоралардан фойдаланиб, эътиборни ўзига қаратишда айблаганлар ҳам бўлди. Бироқ амсленда имо-ишораларни бойитиш, уларга қўшимча ҳолда бош ҳамда тана ҳолатидан фойдаланиш мумкин. Шундай экан, "суперқаҳрамон" бу борада ўз ишининг уддасидан чиқди. 

Top