12:30 / 12.09.2017
36495

Терма жамоа бош мураббийи лавозими бўш қолмоқда

Бугун, 12 сентябрь куни Radisson Blu меҳмонхонасида Ўзбекистон футбол федерациясининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Унда ташкилотнинг янги президенти учун сайлов бўлиб ўтди ва Мираброр Усмонов ўрнига Умид Аҳмаджонов сайланди.

Ушбу йиғилишда Ўзбекистон терма жамоасининг янги бош мураббийи ҳам таништирилиши кутилганди. Аммо бу масала кейинга қолдирилган.

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи лавозими 7 сентябрь куни Самвел Бабаян истеъфога чиқарилганидан кейин бўш қолмоқда.

Бугун федерацияга «Пахтакор» клуби раҳбарияти вакиллари раҳбар бўлганидан келиб чиқиб (янги президент Умид Аҳмаджонов - «Пахтакор» клуби вице президенти эди, клуб президенти Ботир Шодиев эса ЎФФ ижроқўми аъзосига айланди), жамоа бош мураббийи Шота Арвеладзе терма жамоага бош мураббий бўлиши ҳақида тахминлар янгради.

Бундан олдинроқ Tribuna.uz сайтида терма жамоа бош мураббийлиги учун муносиб номзодлар келтирилганди.

Терма жамоамиз бош мураббийлиги учун 6 номзод

Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлиги учун яна 4 номзод

Top