12:46 / 13.09.2017
14759

«Манчестер Юнайтед»да муаммолар бошланди

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо «Базель» устидан қозонилган йирик ҳисобдаги (3:0) ғалабадан кейин жамоа яримҳимоячиси Поль Погбанинг ҳолати юзасидан маълумот берди.

Француз футболчиси учрашувнинг 19-дақиқасида Маруан Феллайнига алмаштирилганди.

«У қанча вақт давомида майдонга туша олмаслигини билмайман. Унинг мушакларида муаммо пайдо бўлди. Тажрибамдан келиб чиқиб айтишим мумкинки, бундай жароҳатдан кейин тикланиб сафга қайтиш учун бир неча ҳафта керак бўлади», — деган Моуриньо.

Top