11:17 / 13.09.2017
49401

«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди

Фото: President.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонунни имзолади.

У Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 15 августда қабул қилинган, Сенат томонидан 2017 йил 24 августда маъқулланган.

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 3 декабрда қабул қилинган «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги ЎРҚ—378-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, №12, 340-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқланди.

2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси: ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштиради;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив- ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминлайдилар; ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминлайди.

3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирди.

Top