14:40 / 14.09.2017
7144

Бир гуруҳ вояга етмаган шахслар талончилик содир этишди

Ангрен шаҳрида яшовчи 1982 йилда туғилган А.Э. ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида 15 август куни соат 02.30 ларда Ангрен шаҳри 5/5-даҳаси ҳудудида номаълум шахслар куч ишлатиш йўли билан ёнида бўлган «Самсунг» русумли уяли телефонни тортиб олиб кетганлигини маълум қилган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ хабар бермоқда.

Олиб борилган тезкор чора тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Ангрен шаҳрида яшовчи бир гуруҳ ёш йигитлар ва вояга етмаган ўсмирлар содир этганлиги маълум бўлди. Вояга етмаганлар, Ангрен шаҳридаги 18-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Х.Ё., Ангрен транспорт касб хунар коллежини 1-босқич ўқувчиси Б.О., Ангрен Тиббиёт касб хунар коллежининг 1-босқич ўқувчиси К.Қ., Ангрен шаҳардаги 14-мактабнинг 9-синф ўқувчиси У.Н., Ангрен шаҳардаги 14-мактабнинг 8-синф ўқувчиси Қ.Н., Ангрен Академик лицейининг 2-босқич ўқувчиси Х.Н. ҳамда Ангрен шаҳрида яшовчи, вақтинча ишсиз Ж.С.лар содир этганлиги аниқланиб, ушландилар. 

Ушбу ҳолат юзасидан уларга нисбатан Ўзбекистон Республикси Жиноят Кодексининг 166-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Ашёвий далил сифатида «Самсунг» русумли уяли телефон олинди. Терговни ИИБ олиб бормоқда.

Top