18:34 / 14.09.2017
18615

Қозоғистон Сурияга ҳарбий жўнатишга тайёр

Фото: Караван

БМТ рухсат берса, Қозоғистон Сурияга тинчликпарвар ёрдам жўнатиши мумкин. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев маълум қилган.

Бундан аввалроқ Қозоғистон ТИВ мамлакат Сурияга ҳарбийларини юбориш бўйича музокаралар олиб бормаётгани, мамлакатнинг бу борадаги позицияси ўзгармаслиги ҳақида маълум қилганди.

«Агар БМТ ҳарбийларни жўнатиш қарорига рухсат берса, биз ташкилот аъзоси сифатида у ерга ўз ҳарбийларимизни йўллашимиз мумкин», — дея Нурсултон Назарбоевнинг сўзларини келтирган Россиядаги нашрлар.

Қозоғистон Конституциясига кўра, қайноқ жабҳаларга қозоқ аскарларини жўнатиш фақатгина парламент розилиги билан рўй беради. 

Эслатиб ўтамиз, 13 сентябрь куни Остонада Сурия бўйича музокараларнинг 6-босқичи бошланди.

Top