10:35 / 14.09.2017
5937

Tesla ҳайдовчисиз электр юк машинасини қачон тақдим этиши маълум

Фото: Car Brands

Tesla асосчиси Илон Маск ҳайдовчисиз юк машинаси тақдимоти ва синов тарзда қачон йўлга чиқарилишини маълум қилди. У бу ҳақда твиттерда ёзган.

Унинг сўзларига кўра, юк машинаси Калифорния штатининг Хоторнида 26 октябрь куни намойиш этилади.

«Бу йиртқични шахсан кўриш керак. Бу ақл бовар қилмас», - дея қўшимча қилиб ўтди Маск.

Аввалроқ Илон Маск Путиннинг сўзларидан сўнг Учинчи жаҳон уруши бошланишини башорат қилганди.

Top