08:39 / 15.09.2017
12067

Жанубий Корея КХДР ҳаракатига жавобан дарҳол ўз баллистик ракетасини учирди

Жанубий Корея армияси КХДР Япония томон ракета учирганидан сўнг, бунга жавобан «Хенму-2» баллистик ракетасини учирди. Бу ҳақда РИА «Новости» «Рёнхап» агентлигига асосан хабар бермоқда.

«Бизнинг қуролли кучлар Шимолий Корея ракета учириши билан, «Хенму-2» ракетасини Япон денгизи томон учирди», - дея маълум қилишган Жанубий Корея қуролли кучларининг штаблар бошлиқлари бирлашган қўмитасидан.

Маҳкама маълумотларига кўра, Жанубий Корея ракетаси 250 километр масофани учиб ўтган. Таъкидланишича, бу масофа КХДР ўз ракетасини учирган Сунан аэропортига бўлган масофага тенгдир.

Аввалроқ Шимолий Корея Тинч океани томон ракета учиргани хабар берилганди.

Top