21:00 / 16.09.2017
8192

Ўзбекистон ва Қозоғистон ишбилармон доиралари 1,2 млрд долларлик келишувларни имзолашди 

Фото: ЎзА

Ўзбекистон ва Қозоғистон ишбилармон доиралари Тошкентдаги бизнес-форум натижаларига кўра умумий қиймати 1,2 млрд долларлик келишувларни имзолашди. Бу ҳақда UzDaily нашрига Ўзбекистоннинг инвестициялар давлат қўмитаси матбуот-хизматида маълум қилинди. 

2017 йил 16 сентябрда Тошкентда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янада ривожлантиришга бағишланган бизнес-форум бўлиб ўтди. Бизнес-форум Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида ташкил этилди.

Тадбирдан асосий мақсад икки давлат иқтисодиётларининг турли соҳаларидаги компаниялар ўртасида янги сифат даражасидаги кооперацион алоқаларни ўрнатиш ва мустаҳкамлаш, қўшма инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш ва қўшма корхоналар яратишдан иборат бўлди.

Top