21:50 / 17.09.2017
10489

«МЮ» «Эвертон»ни енгиб, «Манчестер Сити»га етиб олди

Фото: Премьер лига

Англия премьер-лигасида 4-тур учрашувлари давом эттирилмоқда. «Манчестер Юнайтед» «Эвертон»ни қабул қилиб, 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиннинг 4-дақиқасида Антонио Валенсия ҳисобни очди. Ўйин якунланиши арафасида манчестерликлар кетма-кет гол ура бошлашди. 83-дақиқада Ромелу Лукакунинг пасидан кейин Генрих Мхитарян иккинчи голни урди. 89-дақиқада Лукакунинг ўзи ҳам гол урди, ўйинга қўшиб берилган дақиқалар давом этаётган вақтда эса ҳакам «Эвертон» дарвозаси томон пенальти белгилади, Антони Марсиял нуқтага яқинлашиб, аниқ ҳаракат қилди ва якуний ҳисобни ўрнатди - 4:0.

Бу ғалабадан кейин Жозе Моуриньо шогирдлари турнир жадвалида очколар сони бўйича «Манчестер Сити»га етиб олди. Икки пешқадамда ҳам 5 турдан кейин 13тадан очко бор. Икки жамоа ҳам 16тадан гол урган ва 2та гол ўтказган.

Англия чемпионати
5-тур
Манчестер Юнайтед – Эвертон 4:0

Голлар: 1:0 – 4 Валенсия, 2:0 – 83 Мхитарян, 3:0 – 89 Лукаку, 4:0 – 90+2 Марсиял (пен) 
Манчестер Юнайтед –– Де Хеа, Жонс, Байи, Валенсия, Мата (Эррера, 77), Янг, Феллайни, Матич, Мхитарян (Марсиял, 88), Рэшфорд (Лингард, 61), Лукаку.
Эвертон – Пикфорд, Жагелка, Уильямс, Бейнс, Кин, Дэвис (Сандро Рамирес, 66), Шнайдерлин, Сигурдссон, Гуйе (Кэлверт-Льюин, 76), Мартина, Руни (Миральяс, 82).
Огоҳлантиришлар: Уильямс (63), Байи (82).

Top