15:20 / 17.09.2017
24847

Шавкат Мирзиёев Туркманистонга жўнаб кетди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 17 сентябрь куни Туркманистонга жўнаб кетди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берган.

Шавкат Мирзиёев Ашхобод шаҳрида ўтаётган Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этади.

Ушбу ташриф доирасида қатор давлатлар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган. 

Бундан аввалроқ 16 сентябрь куни Ўзбекистонга ишчи ташриф билан келган Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ҳам Туркманистонга ушбу тадбирда иштирок этиш учун жўнаб кетгани ҳақида хабар берилганди.

Top