11:06 / 18.09.2017
5603

АҚШ ва Жанубий Корея денгизда янги машқларни қачон ўтказиши маълум 

Фото: Reuters

АҚШ ва Жанубий Корея Корея ярим ороли яқинидаги сувларда навбатдаги қўшма машқларни келаси ойда ўтказади. Бу ҳақда «Рёнхап» Жанубий Корея мудофаа вазирлигига асосан хабар бермоқда.

Режага кўра, машқларда Американинг авиаташувчи зарба гуруҳи қатнашади. Шу билан бирга, авиаташувчининг номи ҳозирча очиқланмаяпти.

Шунингдек, давлатлар Япония иштирокида сентябрь охири – октябрь бошида яна бир машқларни ўтказишади. Уларда КХДР томонидан эҳтимолий ракета зарбаси пайтида ҳаракатланиш услублари ишлаб чиқилади.

Аввалроқ АҚШ ва Жанубий Корея октябрда янги ҳарбий машғулотлар ўтказмоқчи экани хабар берилганди.

Top