10:04 / 18.09.2017
46222

Европанинг машҳур сув тозаловчи фильтрлари Ўзбекистонда

Фото: BWT 

Тошкентнинг Wyndham меҳмонхонасида “UCHTEPA FAROVON SAVDO” МЧЖ томонидан “Европадан келтирилган сув тайёрлаш ва замонавий иситиш тизимлари: дизайн ва илғор технологиялар” мавзусида семинар ташкил этилди. Шу куни корхона Европанинг энг машҳур BWT компаниясининг тақдимоти ҳам ўтказилди.

 

BWT ҳақида

BWT (Best Water Technology) – сувни қайта тайёрлаш соҳасидаги етакчи концерн. 1990 йилда ташкил топган компаниянинг асосий мақсади хусусий ва саноат истеъмолчилар, меҳмонхона, касалхона ҳамда маҳаллий буюртмачиларга инновацион, экологик тоза ва самарали технологияларни етказиб бериш орқали максималь хавфсизлик, гигиена ва саломатликни таъминлаб берувчи сувни тайёрлашдир.

BWT ҳамкорлари: Хитой, Ҳонгконг, Индонезия, Австралия, Япония, Жанубий Корея, Малайзия, Филиппин, Сингапур, Тайван, Қозоғистон, Вьетнам, Тайланд ва Ўзбекистон.

 

Сиз ичаётган сув қай даражада тозалигини биласизми?

Сув –ҳаёт манбаи. Кундалик ҳаётимизда сувдан беихтиёр фойдаланамиз. Бироқ сиз истеъмол қилаётган сув қай даражада шаффоф эканлигини биласизми? Крандан келаётган сув ичида кўзга кўринмайдиган зарарли моддалар бўлиши мумкин. Бу эса ўз навбатида инсон саломатлиги учун хавф туғдиради.

 

Нима учун BWT?

Сувсиз ҳаёт бўлмайди, юксалиш, фаровонлик бўлмайди. BWT компанияси томонидан ишлаб чиқарилган экологик ва шу билан бирга тежамкор маҳсулот сувни тозалаш борасида технологик етакчиликни таъминлайди.

BWT албатта, Ер юзидаги ҳамма инсонларнинг сув истеъмол қилишини назорат қила олмайди. Бироқ сувни энг яхши сифатда тайёрлаш учун барча тажрибани ишга солади.

Компания ичимлик суви, технологик сувлар, совитиш ҳамда иситиш тизимлари, шунингдек, сузиш ҳавзалари, бассейнлар сувини тозалаш ва қайта тайёрлашда энг замонавий қурилмаларни тақдим этади.

 

Компаниянинг афзалликлари:

  • BWT маҳсулотлари Европанинг ультра замонавий заводларида ишлаб чиқарилади
  • Санитар-гигиена қоидалари ва талаблари (HACCP - Hazard Analysis and Critical Control Points)га тўлиқ жавоб беради
  • Корхона ИЗО (ISO 9001 & 14001) сертификатига эга

Энг муносиб танлов - сув фильтрлари

Нима учун сув фильтрларини харид қилиш керак? Аввалом бор, ўз саломатлигимиз учун, кейин истеъмол қиладиган сувимизни тозалаш учун. Фильтрларнинг ҳам турлари кўп бўлиб, улар орасида энг оммабопи Woda Pure – ақлли фильтрдир.

Ошхонадаги раковина остида Woda Pure фильтрини ўрнатиш хонадонингизни тоза ичимлик суви билан демакдир. Woda Pure сувдан келадиган ёқимсиз таъм, ҳидни йўқотади ва уни тиниқ ҳолда етказиб беради.

Woda Pure фильтрининг энг афзал жиҳати шундаки – сувнинг минерал таркибини сақлаб қолади ва бир вақтнинг ўзида соғлиқ учун зарарли бўлган моддалардан тозалайди.

Шунингдек, механик, кўмир, мажмуавий тозалаш фильтрлари, осмос фильтрлари, оқим фильтрлари, фильтр-кўза, ультрабинафша дезинфекция фильтрлари ҳам мавжуд.

BWT компаниясининг вакили Алена Силенкова семинар вақтида фильтрларнинг турлари, сифати ва чидамлилиги ҳақида батафсил маълумотлар берди.

“Инсонлар замонавий фильтрларни энг аввало, ўз саломатлиги учун харид қилиши лозим. Сабаби, тоза ичимлик суви турли қувурлардан ўтиб, истеъмолга етиб келгунча, ўз шаффофлигини йўқотади. Айримлар сувни хлор билан тозалашга ошиқади. Бироқ таркибида хлор бўлган сув организм учун зарарли бўлиб, фойдали бактерияларни ўлдиради. Европада деярли ҳар бир оилада сув фильтрлари мавжуд. Германияда ичимлик суви билан содир бўлган бахтсиз ҳодисалар туфайли 2014 йилда мамлакат ҳар бир муассаса ва хонадонда фильтрлар бўлиши керак, деган қарорни қабул қилди. Бугунги тадбир иштирокчиларидаги қизиқишни кўриб амин бўлдимки, фильтрлар Ўзбекистонда ҳам оммалашади”, деди Алена Силенкова.

Сирожиддин Асомуддинов, “UCHTEPA FAROVON SAVDO” МЧЖ раҳбари:

“BWT фильтрлари сувни юмшатишдан бошлаб тозалаб бериш каби хусусиятларни ҳам ўз ичига олади. Компания маҳсулотлари Европа ва Осиёда ҳам таниқли бўлиб, маиший ҳаёт ҳамда саноатда кенг фойдаланишга мўлжалланган. Ҳаттоки, компания фильтрлари дунёдаги сув танқис бўлган ҳудудлар, Америка ва БААдаги шўр океан сувларини истеъмолга яроқли ҳолатга келтирмоқда. Фильтрнинг фойдали хусусиятлари кўп. Масалан, улар сувдаги қум, тошларни ушлаб қолади, хлор кимёвий моддалар ва зарарли бактериялардан тозалайди, нохуш ҳидларни йўқотади, шунингдек, фойдали моддаларни, минералларни қўшиб беради. Фикримча, ҳар бир хонадонда фильтрлар бўлиши керак”.

BWT фильтрларини қаердан сотиб олиш мумкин?

Компаниянинг Ўзбекистондаги расмий дилери – “UCHTEPA FAROVON SAVDO” МЧЖ бўлиб, сиз сифатли ва синалган фильрларни қуйидаги дўконларидан харид қилишингиз мумкин:

+99871 1440085 (ТеплоВик дўкони)
+99871 2356574 (CHAFFOTEAUX дўкони)
+99871 1500372 (STROY DOM дўкони)
+99871 2483838 (PILSA дўкони)

Шунингдек, сиз мутахассисларнинг бепул консультациясини ҳам олишингиз мумкин.

Ўзингиз ва оилангиз саломатлиги учун тоза ичимлик сувини таъминланг. Зеро, ҳар қандай танлов ўз қўлингизда

Реклама ҳуқуқи асосида

Top