Германиянинг Людвигсбургида анъанавий Куз фестивали доирасида "қовоқ регатаси" бўлиб ўтди. Унда олдиндан тозаланган улкан қовоқлар транспорт воситаси вазифасини бажарди. Ҳазиломуз мусобақа ҳар йили ўтказилади.
Ҳосил байрамида 500 мингдан ортиқ хилма-хил шакл, ранг ва ўлчамдаги қовоқлардан фойдаланилди. Қуйида Instagram фойдаланувчиларининг шу байрамда олинган суратлари тақдим этилади:
Куз байрами биргина қовоқда сузиш билан тугалланмайди. Людвигсбургнинг кўплаб тамаддихоналарида махсус қовоқ меню тақдим этилади, шаҳар марказида эса тўлиқ ёки қисман қовоқдан ясалган инсталляциялар ўрнатилади.