19:03 / 18.09.2017
12003

Тожик-афғон чегарасида наркокурьерлар йўқ қилинди

Фото: AP

Тожикистон-Афғонистон чегарасида ўтган дам олиш кунлари икки нафар қуролланган наркокурьер йўқ қилинди, 64 килограмм гиёҳвандлик моддалари олиб қўйилди. Бу ҳақда РИА Новости Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг чегара қўшинлари бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Муҳаммад Улуғхўжаевга асосан хабар бермоқда.

Қайд этилишича, биринчи тўқнашувда жиноятчилардан бири йўқ қилинган, қолганлар эса (камида уч киши) яширинган. Воқеа жойи кўздан кечирилганда, 50 килограмм каннабис, битта Калашников автомати, унга бешта ўқдон, 81 та патрон ва иккита Ф-1 гранатаси топилган. 

Қуролланган жиноятчилар билан иккинчи тўқнашув пайтида ҳам бир шахс йўқ қилинган, қолганлар Афғонистон ҳудудида яширинган. Бу ердан 13 килограмм опиум, бир килограмм наша, битта Калашников автомати, унга бешта ўқдон, 132 патрон топилган.

Top