18:47 / 19.09.2017
3804

Борис Жонсон Brexit туфайли истеъфога чиқиши мумкин

Фото: Reuters

Британия ТИВ раҳбари Борис Жонсон бош вазир Тереза Мэйнинг Brexit’га оид қарори туфайли истеъфога чиқиши мумкин. Бу ҳақда The Telegraph хабар тарқатди.

Нашр маълумотларига кўра, Мэй Brexit бўйича нутқ билан сешанба, 22 сентябрь куни чиқиш қилиши кутилмоқда. Шу билан бирга, Жонсоннинг яқин дўстлари фикрича, агарда бош вазир ЕИнинг ягона бозорига кириш учун тўловни амалга ошириш ғоясини илгари сурадиган бўлса, Британия ТИВ раҳбарида истеъфога чиқишдан бошқа йўл қолмайди.

Бироқ, нашрнинг хабар беришича, айни дамда Нью-Йоркда, БМТ Бош ассамблеясида бўлиб турган Жонсон истеъфога чиқмаслиги ҳақида маълум қилган.

Reuters маълумотларига кўра, Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги бу борадаги миш-мишларга тезкор изоҳ бермаган.

Top