22:50 / 19.09.2017
13154

Кристин Лагард баёноти: ХВФнинг Ўзбекистон ҳамкорига айланиш қатъиятини тасдиқлайман

Фото: Twitter / Christine Lagarde

Халқаро Валюта фондининг ижрочи директори Кристин Лагард хоним 19 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашувдан сўнг қуйидаги баёнотни эълон қилди:

«Мен Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашганимдан мамнун бўлдим. Ўзбекистон раҳбарияти улкан ислоҳотларни амалга оширмоқда, аввало бу валюта бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш билан боғлиқ. Биз иқтисодиётни мустаҳкамлаш, кўп сонли иш ўринлари яратиш ва барқарор ҳамда комплекс тараққиётни таъминлаш учун ўта зарур бу ташаббусларни қўллаб-қувватлаймиз.

Мен Президент Шавкат Мирзиёевни қўшни давлатлар билан минтақавий ҳамкорликни яхшилаш борасидаги ташаббуслари учун муборакбод этаман. Минтақавий ҳамкорлик сув ресурсларидан биргаликда фойдаланиш, самарали минтақавий энергетика тизими яратиш ва транспортни ривожлантириш каби минтақанинг йирик муаммоларини ҳал этиш бу учун ўта зарур.

Ўзбекистонни ислоҳ қилиш узоқ давом этади ва осон бўлмайди. Мен иқтисодий ўсишнинг юксак суръатларига эришиш ва аҳолининг турмуш даражасини ошириш каби ушбу йўлда Халқаро Валюта фонди Ўзбекистоннинг ҳамкорига айланиш қатъиятини тасдиқлайман».

Top