11:26 / 19.09.2017
7887

Пентагонда Афғонистондаги америкалик ҳарбийлар сони оширилиши тасдиқланди

Фото: AP

АҚШнинг Афғонистондаги контингенти 3 мингдан кўпроқ ҳарбийга оширилади ва уларнинг умумий сони 14 минг кишидан ошади. Буни 18 сентябрда Пентагон вакили Майкл Эндрюс тасдиқлаган.

ОАВда АҚШ контингенти 3,5 минг ҳарбийга оширилиши ҳақида маълумот берилганди.

“Биз улар қаерга жўнатилишларини айтмаймиз, чунки душман режаларимиздан хабардор бўлишини истамаймиз”, деб айтган Эндрюс.

Бунгача АҚШ президенти Дональд Трамп Пентагон бошлиғи Жеймс Мэттисга контингент миқдорини 4 минг киши атрофида ўзи маъқул кўрганча ошириш ҳуқуқини берганди.

Бундан ташқари, Трамп августда АҚШнинг Афғонистон бўйича янги стратегиясини эълон қилганди. У стратегиянинг ҳарбий томонлари ҳақида гапиришни истамаган, бироқ Афғонистондан қўшинлар тез олиб чиқилмаслигига ишора қилган.  

Пентагон августда АҚШнинг Афғонистондаги қўшинлари сони 11 минг кишидан иборатлигини маълум қилганди.

Top