08:42 / 19.09.2017
12541

Туркиялик биткоинлар деб ўлдирилди

Фото: Xinhua

Туркияда ғараз ниятда ноодатий қотиллик содир этилди. Уч кун аввал Антальяда автомобиль ичида 22 ёшли йигитнинг жасади аниқланганди.

Тергов тахминича, жиноят қурбони қанчадир миқдорда биткоинларга эга бўлган. Қотиллар йигитни ўлдириб, унинг бармоғи ёрдамида унга тегишли смартфонни очмоқчи бўлишган. Улар шу тариқа криптовалюта билан ишловчи дастурга кирмоқчи бўлишган, бироқ бунинг уддасидан чиқишмаган.

Қотилликни амалга оширишда гумон қилиниб 4 кишидан иборат гуруҳ қўлга олинган, деб хабар бермоқда маҳаллий ОАВ.

Top