17:45 / 20.09.2017
4006

FT: Буюк Британия Brexit учун ЕИга 20 млрд евро тўлашга рози

Фото: Reuters

Буюк Британияда чоп этиладиган обрўли нашрлардан бири Financial Times газетаси маълумотларига кўра, Тереза Мэйнинг Brexit бўйича етакчи маслаҳатчиси Оливер Роббинс ЕИ қатор мамлакатлари етакчиларининг девонини товон тўлаш масаласи ҳал этилишидан огоҳлантирган. Унга кўра, Британия ҳукумати раҳбари ўзининг Флоренциядаги Brexit масаласига доир маърузасида айни мавзуга тўхталади. 

Ўз навбатида, Германия канцлери Ангела Меркель Британия ҳукуматидан бу маблағ камида 20 млрд евро бўлиши ҳақида маълумотга эга. 

Шунга қарамай, ЕИ Буюк Британия томонидан ижро этилмаган мажбуриятлар 100 млрд евро атрофидаги маблағни ташкил этиши мумкинлиги ҳақида сўз юритиб келади. Бироқ ўзаро қарз олди-бердилари ҳисобланса, товон пули 60 млрд еврони ташкил этиши мумкин. Гарчи Лондон томонидан айтилаётган 20 млрд евролик маблағ Брюссель кутганидан анчакам бўлса-да, Британия ҳукумати Brexit учун ЕИга қанча тўлашни хоҳлаётганига ойдинлик киритади. 

Нашр мақоласида таъкидланишича, "Мэй жамоаси бу таклиф Брюссель билан Brexit бўйича музокараларни боши берк ҳолатдан олиб чиқишига умид қилмоқда". 

Top