10:24 / 20.09.2017
18012

Қарияларга пенсияни уйигача етказиб бериш тартиби қандай?

Фото: KUN.UZ

САВОЛ: Менинг бувим 85 ёшда, бобомиз яқинда оламдан ўтди. Унинг боқувчиси ҳисобланган ўғли ҳам 2015 йил оламдан ўтган, хозир келин ва набиралари қўлида бувим пенсия пулини нақд қилиб ҳам олмайди. Оёқлари, ҳамма ери оғрийди, биз буни қаричилик, деймиз. Бувимга пенсия бўлимидан қандай ёрдам олишимиз мумкин.

Гулзийра Баймуратова

ЖАВОБ: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги ПҚ-2753-сонли қарорининг 2-бандига кўра, 2017 йилнинг февраль ойидан бошлаб барча турдаги пенсиялар бутун мамлакат ҳудудида ҳеч қандай чекловларсиз тўлиқ ҳажмда нақд шаклда берилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 мартдаги ПҚ-2826-сонли «Пенсиялар ва нафақалар тўлаш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорининг 3-бандига асосан мустақил ҳаракатланиш ҳамда пенсиялар ва нафақаларни махсус кассалардан олиш имкониятига эга бўлмаган шахсларга пенсиялар ва нафақалар Халқ банки томонидан бевосита улар яшайдиган жойга етказиб берилади.

Сиз ушбу бувингизни пенсиясини яшаш жойингизга етказиб берилишини таъминлаш масаласида, ҳудудингиздаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига мурожаат этишингиз лозим.

Саволларга ҳуқуқшунос Мирзоҳид Шоқаламов жавоб берди.

Эслатма: «Юридик хизмат минбари»да саволларга берилаётган жавоблар тавсиявий характерга эга.

Top