09:41 / 20.09.2017
3172

Кариб футбол иттифоқи раҳбари 6 йилга дисквалификация қилинди

Фото: AP

ФИФАнинг ахлоқ бўйича қўмитаси Кариб футбол иттифоқи раҳбари Гордон Деррикни олти йилга дисквалификация қилди. Антигуа ва Барбуда футбол уюшмаси бош котиби, функционер порахўрлик, хизмат ваколатларини суиистеъмол қилиш, совғалар бериш ва қабул қилиб олиш, маблағлардан мақсадсиз фойдаланишда айбдор, деб топилди. Бу ҳақда ВВС хабар бермоқда. Шунингдек, Деррик 30 минг Швейцария франкини жарима сифатида тўлаб беради.

Амалдор Кариб футбол иттифоқи президенти лавозимини 2012 йилнинг майидан бери эгаллаб келган. У бу ишда Тринидад ва Тобаго вакили Жек Уорнерни алмаштирди. Уорнерга коррупция билан боғлиқ айбловлар туфайли бир умрга футбол фаолияти билан шуғулланиш тақиқланганди.

Top