11:04 / 20.09.2017
5272

ЮНИСЕФ вакиллари Бош прокуратура билан биргаликда “Меҳрибонлик уйлари” ва Болалар шаҳарчасига борди

Фото: ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси/Саша Грауманн

Бола парваришлаш тизимини ислоҳ қилиш соҳасида Ўзбекистон Ҳукумати билан ҳамкорлик олиб бориш имкониятларини ўрганиб чиқиш учун 2017 йил 14-18 сентябр кунлари ЮНИСЕФ ташкилоти вакиллари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан биргаликда Ўзбекистондаги институционал болаларни парваришлаш муассасаларига, шу жумладан Болалар уйлари, “Меҳрибонлик уйлари” ва Болалар шаҳарчасига ташриф буюрди.

Қайд этилишича, ЮНИСЕФ Ўзбекистон Ҳукумати ва институционал болаларни парваришлаш муассасалари ходимлари томонидан ота-оналарининг ҳомийлигисиз қолган болаларни соғ-саломат улғайишлари ва ривожланишлари учун мақбул шароитлар билан таъминлаш йўлида қилинаётган саъй-ҳаракатларни юқори баҳолайди ва қадрлайди.

Шу билан бирга, ЮНИСЕФ Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 12 августдаги 263-сонли Қарорида ҳар бир бола учун оилавий муҳитни яратиш нақадар муҳимлиги, БМТнинг бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенциясига мувофиқ болаларни институционал болаларни парваришлаш муассасаларига жойлаштириш энг охирги чора эканлиги кўрсатиб ўтилганлигини маъқуллайди.

“Боланинг оптимал ривожланиши унга ғамхўрлик қилаётган шахсга хавфсиз боғланиб қолишига буткул боғлиқдир, бунга эса фақат оила шароитида эришиш мумкин, - деди ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси Раҳбари Саша Грауманн. - Оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича хизматлар доираларини кенгайтириш ва шу жумладан ногирон болалар учун ҳам кундузи келиб туриш хизматларини ривожлантириш ҳамда болаларни ноинституционаллаштиришни янада давом эттириш боланинг оилавий шароитларга эга бўлиш ҳуқуқини амалга оширишга хизмат қилади”.

ЮНИСЕФ ташкилоти БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича Қўмитасининг тавсиялари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 12 августдаги 263-сонли Қарорида кўрсатилган йўналишларга мувофиқ, болаларни парваришлаш тизимида ислоҳотларни амалга оширишда Ўзбекистон Ҳукуматига ёрдам кўрсатишга тайёр эканлигини яна бир бор тасдиқлади.

Top