10:09 / 21.09.2017
4824

Порошенко ва Эрдўған стратегик ҳамкорликни чуқурлаштириш йўлларини муҳокама қилишди

Фото: president.gov.ua

Украина президенти Петр Порошенко БМТ Бош Ассамблеяси доирасида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан учрашди. Давлат раҳбарлари мамлакатлар ўртасидаги стратегик ҳамкорликни муҳокама қилишди, дейилади Украина раҳбарининг расмий сайтидаги хабарда. 

"Украина президенти Петр Порошенко БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессияси доирасида Туркия жумҳурияти президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан учрашди. Эрдўған Туркиянинг Украина ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини, унинг халқаро тан олинган чегараларида қўллаб-қувватлаш сиёсати ўзгармаслигини яна бир бор таъкидлади", — дейилади хабарда. 

Порошенко ва Эрдўған, шунингдек, Украина-Туркия ўртасидаги олий даражадаги Стратегик кенгаш мажлисига тайёргарликни муҳокама қилишган. 

Бундан ташқари, "томонлар кун тартибидаги кўп томонлама долзарб масалаларни муҳокама қилишди. Украина президенти Россия томонидан "Қрим-татар халқи мажлиси" етакчилари, жумладан Ахтем Чийғоз ва Ильма Умаровларнинг таъқиб қилинишини танқид қилди", — дейилади матбуот хизмати хабарида. 

Top