12:55 / 23.09.2017
9222

БМТ қашшоқ давлатлар учун янги банк ташкил этилганини маълум қилди

Фото: Reuters

БМТ бош котиби ўринбосари Амина Муҳаммаднинг хабар беришича, қашшоқ давлатларга технологик ёрдам кўрсатадиган механизм ташкил этилди. «Бугун сизлар билан 2030 йилгача барқарор ривожланиш соҳасидаги кун тартибининг биринчи мақсади – 17.8 банди бажарилганини таъкидлаб ўтмоқчиман», - дея маълум қилди у кам ривожланган давлатлар муаммолари билан шуғулланувчи гуруҳ учрашувида. 

Юқоридаги бандда «кам ривожланган давлатлар учун Технологиялар банки кенг кўламли фаолият кўрсатиш режимига» чиқиши ҳақида сўз юритилади. У қашшоқ давлатларга технологиялар, инновациялар ва илмий-тадқиқот базасидан фойдаланишни осонлаштиришга йўналтирилган.

«Эндиликда, бизнинг умумий вазифамиз шундан иборатки, уни кам ривожланган давлатлар илмий, технологик ва инновацион салоҳиятини мустаҳкамлаш учун самарали механизмга айлантириш лозим. Мен БМТга аъзо давлатлар ва бошқа манфаатдор томонларни, жумладан, хусусий бизнес ва фондларни банкни фаол равишда молиялаштиришга чақираман», - дея таъкидлаб ўтди БМТ бош котиби ўринбосари.

Шунингдек, унинг сўзларига кўра, «Кам ривожланган мамлакатлар учун технологиялар банки» Туркияда жойлашади.

Top