«Монако» ҳужумчиси Радамель Фалькао Франция чемпионатининг 7-турида «Лилль» дарвозасига иккита тўп киритди.
31 ёшли колумбиялик футболчи ақлбовар қилмас даражада самарадорлик кўрсатмоқда. Футболчи киритган голлар сони 11тага етди. Энг қизиғи у бу голларни дарвозага берган 12та аниқ зарбасидан сўнг киритган. Фақатгина бир марта унинг зарбасини дарвозабон қайтаришга муваффақ бўлган.
Фалькао ҳозирда Европанинг топ-5 чемпионатларини умумий ҳисоблаганда ҳам энг яхши тўпурар бўлиб турибди.