15:23 / 23.09.2017
15408

Тошкентга янги ISUZU автобуслари келтирилди

Тошкентга ISUZU маркали 15 та янги автобус олиб келинди. Улар «8-автобус саройи» МЧЖ йўналишларида ҳаракатланади.

Бундай қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилнинг 11 мартидаги «Тошкент шаҳрида йўловчи транспортини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори билан назарда тутилган.

Шунингдек, 2017 йилнинг охирига қадар 140 та автобусни келтириш мўлжалланган.

Top