21:32 / 23.09.2017
19684

У бўлмаса бу. «Реал»нинг янги юлдузи жамоага ғалаба келтирди

Испания чемпионатининг 6-туридан ўрин олган учрашувларнинг бири «Алавес» майдонида бўлиб ўтди ва унда маҳаллий клуб амалдаги чемпион «Реал»ни қабул қилди.

Учрашувда мадридликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. «Реал»нинг иккала голига ҳам ёзда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Европа чемпионати қаҳрамони, мадридликларнинг янги футболчиси Дани Себальос муаллифлик қилди.

Ушбу ғалабадан кейин «Реал» очколари сони 11тага етди ва жамоа вақтинчаликка бўлсада, 4-ўринга кўтарилиб олди.

Испания Ла-лигаси, 6-тур

Алавес – Реал Мадрид 1:2 (1:2)

Голлар: Ману Гарсия (40) – Себальос (10, 43). 
Алавес: Пачеко, Вигарай (Руано, 46), Эли, Марипан, Дуарте, Ману Гарсия, Бурги (Педраса, 66), Медран, Торрес, Ибаи Гомес (Собрино, 81), Мунир.
Реал Мадрид: Навас, Варан, Карвахаль, Начо, Рамос, Каземиро, Иско, Васкес, Себальос (Льоренте, 72), Асенсио, Роналду.
Огоҳлантиришлар: Вигарай (14), Карвахаль (32), Эли (45), Медран (61), Ману Гарсия (67).

Top