18:00 / 24.09.2017
6611

Эрон Бағдод илтимосига кўра Ироқ Курдистони билан авиақатновни тўхтатди

Фото: AFP

Эрон расмий Бағдод илтимосига кўра Ироқ Курдистони билан авиақатновни тўхтатди.

Fars агентлиги хабарига кўра, ироқликлар томони сўрови Эрон Ислом Республикаси Миллий Хавфсизлик хизмати олий кенгаши томонидан қабул қилинган.

«Ироқ ҳукумати илтимосига кўра, Сулаймоний ва Эрбиля аэропортларидан курдлар ҳудудига амалга ошириладиган барча парвозлар тўхтатилди», дейилган хабарномада.

Бугун Ироқ Курдистонида мустақиллик ҳақидаги референдум ўтказилмоқда. Бу референдум мамлакат ҳудудида турли баҳсларни келтириб чиқармоқда. 

Икки йил олдин фаолияти тўхтатилиб қўйилган Ироқ Курдистони парламенти 15 сентябрь куни ўз ишини яна қайтадан бошлади. Қонун чиқарувчи кенгашнинг йиғилишида асосий масала автоном вилоят мустақиллигига бағишланган референдум ўтказилиши мавзуси бўлди.

Ироқ Курдистони автоном вилояти ҳукумати марказий ҳукумат фикрига қулоқ солмаган ҳолда, 25 сентябрь куни Ироқдан ажралиб чиқиш референдумини ўтказишни белгилади. 

Расмий Бағдод ушбу референдум ўтказилишини қонунга зид дея ҳисоблаган.

Бундан аввалроқ Эрон Ислом Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати олий кенгаши бош котиби Али Шамхоний курдлар Ироқдан ажралиб чиқиши Эрон билан хафвсизлик бўйича келишув бекор бўлиши, бу мамлакат билан чегаралар ёпилишига олиб келиши ҳақида маълум қилганди.

Top